18:09 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)
741 0 0

Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили коронавирус пандемиясини тўхтатишга қаратилган бир қатор тавсия берди.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББда коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича Хитой полициясининг тажрибаси муҳокама қилинди.

ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, идора раҳбариятининг ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси бошлиғининг Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили Лю Тунпин билан учрашуви бўлиб ўтган.

Учрашув давомида Хитой делегацияси вакиллари касалликнинг тарқалишига қарши ташкил этилган тадбирларга жалб қилинган Жамоат хавфсизлиги вазирлиги, идоралар ва жамоат ташкилотларининг ҳаракатлар режасини баён қилиб беришди.

“ХХР делегацияси вакиллари томонидан пандемияга қарши кураш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда чоралар самарасини оширишга ва коронавирус пандемиясини тўхтатишга қаратилган бир қатор тавсиялар берилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда махсус назорат масканлари ташкил этилгани хабар қилинган эди. Бу билан карантин шароитида маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ўта зарурат юзага келгандагина кўчага чиқишларини ва ниқоб тақмасдан ҳаракатланмасликларини тўлиқ назорат остига олинади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (937)

Асосий мавзулар