02:42 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
368 0 0

Дунёнинг турли мамлакатларида коронавирусга қарши курашда тиббий ниқоблардан фойдаланишга бўлган муносабат қандай?

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Дунёнинг турли мамлакатларида коронавирусга қарши курашда тиббий ниқоблардан фойдаланишга бўлган муносабат таҳлил қилинди. РИА Новости хабарига асосан.

  • Канада – Ҳукумат ниқобларни инфекция тарқалишига қарши кураш учун “мажбурий шартлардан” бири сифатида тавсия қилади.
  • АҚШ – Ҳамма юзини беркитиши керак, масалан, уйдан чиқаётганда матодан тикилган ниқоб билан.
  • Таиланд – Ҳукумат кўчада ниқоб тақиб юришни тавсия қилади.
  • Хитой – Аксарият шаҳарларда ниқоб тақиш шарт.
  • Ҳиндистон – Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги “ҳамма ниқоб тақиши шарт эмаслигини” маълум қилган.
  • Сингапур – ССВ қўлланмасида шундай ёзилган: шамоллаш аломатлари бўлган тақдирда ниқоб тақиб, шифокорга мурожаат қилиш керак.
  • Австралия – Ниқоб касал кишиларга бошқалар ва тиббиёт ходимлари олдида йўталмасликлари учун керак.
  • Австрия – Ниқоб “супермаркетларга борганда мажбурий”.
  • Швеция – Ҳар бир киши ниқоб тақиш ёки тақмасликни ўзи ҳал қилади.
  • Франция – Барча ниқоб захиралари шифокорлар ва коронавирус билан касалланганлар учун.
  • Ирландия – ССВ: “Башарти касал бўлмасангиз, тиббий ниқоблар фойдаси даргумон”.
  • Буюк Британия – Чора мажбурий, ҳукуматнинг унинг самарали эканига асосли далиллари йўқ.
  • Чехия, Словакия, Босния ва Герцеговина – Ниқоб кўчада мажбурий.
  • Германия – Ҳукумат кўчада ниқобдан фойдаланишни мажбурий чора сифатида кўриб чиқмоқда.
  • Италия – Ниқоб – “ижтимоий мажбурият”.
  • Туркия – аҳоли ниқобни одам гавжум жойда, жумладан, дўкон ва иш жойида тақиб юриши шарт. Шу билан бирга ниқоблар уларга бепул тарқатилади. Уни сотиш тақиқланган.
  • Ўзбекистонга келсак: мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Тарик Язаревичнинг сўзларига кўра, соғлом одамлар ниқоб тақиши талаб этилмайди ва ниқоб ўзи COVID-19’дан ҳимояни кафолатламайди.

Россия ССВ раҳбари Михаил Мурашко ҳамма кўчада янги коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақиш юриш лозим деб ҳисоблайди. Улар тиббий ниқоб бўлиши шарт эмас. Қўлда тайёрланган ниқоблардан фойдаланса бўлади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Асосий мавзулар