10:47 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
309550

Ивермектин вирус таъсирини камайтириши, вируснинг одамлардан бир-бирига юқишини ҳамда касалликнинг оғир оқибатларининг олдини олиши мумкин.  

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Австралиянинг Монаша Университети олимлари ҳамда Мельбурндаги Қироллик госпитали шифокорлари паразитларга қарши қўлланишга мўлжалланган препарат - ивермектин вирусга қарши кураш хусусиятига эга бўлиб, 48 соат ичида SARS-CoV-2 вирусини кўпайишини тўхтатиши мумкин деган хулосага келишди. РИА Новости Antiviral Research журнали хабарига асосан. 

"Лаборатория шароитида ўтказилган текширувларда коронавирус билан зарарланган ҳужайраларга ивермектин дори воситаси киритилганда 24 соатдан сўнг вирусли РНКлар сони 93 %га 48 соатдан сўнг эса - 99% га камаяр экан. Бу 2 суткадан сўнг вируснинг тўлиқ йўқ бўлиб кетишини англатади", - дейилган хабарда. 

Шу билан бирга тажриба вақтида препарат соғлом ҳужайраларга токсик таъсир кўрсатмаган. Олимлар хулосасига кўра, ивермектин организмга вирус таъсирини камайтириши, вируснинг одамлардан бир-бирига юқишини ҳамда касалликнинг оғир оқибатларининг олдини олиши мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ март ойининг бошида дунёда COVID-19 пандемияси эълон қилган эди. Айни дамда   дунёда 1,3 миллион киши ушбу вирус билан зарарланган, 79 мингдан ортиқ киши вафот этган. Россияда бугунги кунда коронавирусга чалинганлар сони 8672 кишини ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда касалланганлар сони 546 кишига етди. 

Мавзу бўйича

COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Асосий мавзулар