18:12 07 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
80340

8 апрель куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкога мактуб йўллади.

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. 8 апрель куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкога мактуб йўллади

Мактубда Россия халқига эпидемияни тез орада енгиб ўтишига чин дилдан тилак билдириб, глобал коронавирус пандемияси шароитида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, парламентлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш алоҳида аҳамият касб этиши қайд этилган. 

Ўзбекистон Россия Федерацияси ҳукуматининг фуқароларнинг Россияда бўлиб туриши учун рухсат этилган муддатни узайтириш ҳамда мамлакат ташқарисига чиқиш заруратисиз меҳнат фаолиятини давом эттириш учун янги патентлар олиш шартларини енгиллаштириш бўйича қарорини қўллаб-қувватлаган.

Шу билан бирга, Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг юқорида қайд этилган муаммоларига ҳам эътибор қаратилиб, уларни тезкорлик билан ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.

Асосий мавзулар