16:49 04 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
84111

Экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори (216-сон, 14.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экин турларини ва етиштириладиган маҳсулот прогноз кўрсаткичларини маҳалла фуқаролар йиғини кесимида белгилашни назарда тутувчи қарорлари қабул қилинади.

Ушбу қарорларда, шунингдек, томорқасига экин экмаган ер эгасига ер солиғини оширилган ставкада қўллаш масалалари назарда тутилади.

Томорқа ер участкаларига сув етказиб бериш мақсадида суғориш қудуқларини қазиш лойиҳаларига экологик экспертиза хулосаси ва гидрогеологик хулосалар  бепул берилади.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари мева-сабзавотчилик кластерлари ва кооперацияларига ихтиёрий асосда бириктирилади.

Кластер ва кооперацияларга бириктирилган деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига президентнинг тегишли қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

Шунингдек, экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Асосий мавзулар