Ўзбекистондаги йирик объектларда қурилишлар қайта тикланади

© Sputnik / Дильшода РахматоваОдин день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым
Один день с хокимом Яшнабада - Хожиакбаром Тилляшайховым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус комиссия йирик объектларда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда қурилиш, реконструкция ва таъмир ишларини олиб боришга рухсат берди.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистондаги йирик объектларда қурилишлар қайта тикланади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини давом эттириш, шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га рухсат берилиши белгиланди.

Қайд этилишича, тегишли рухсатлар Республика махсус комиссиясининг ҳудудий штаблари раҳбарлари қарори асосида берилади.

Бунда объектларда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши, ходимларнинг овқатланиши эса бевосита ушбу объектларнинг ўзида ташкиллаштирилиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0