05:59 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
49810

Ҳозирда 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари қандай ўтказилиши борасида савол берилди.

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади”, - деди Умаров.

Қайд этилишича, ХТВ Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.

Ўқувчиларга “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттириш тавсия қилинган.

Асосий мавзулар