23:05 16 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Жамият
Ҳавола олиш
55530

Меҳнат мигрантларини вақтинча Россия фуқароларига тенглаштириш ва уларга ҳам ишсизлик нафақаси тўлаш таклиф қилинди.

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Стратегик ташаббуслар агентлиги Россияда мигрантларга ҳам вақтинча ишсизлик нафақаси тўлашни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда RT. 

"Ташкилотлар ходимларини қўллаб-қувватлаш вақтида расман ишга жойлашган меҳнат мигрантлари ҳам ишсизлик нафақаси олиши учун Россия фуқароларига тенглаштирилсин", - дейилган Россия бош вазири Михаил Мишустин номига йўлланган мурожаатномада. 

Хабарда айтилишига кўра, шунга ўхшаш чора Португалияда қабул қилинган бўлиб, у ерда 580 минг мигрантлар ушбу давлат фуқароларига тенглаштирилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 18 апрел куни Россияда меҳнат мигрантлари учун жуда муҳим қарор қабул қилинган эди. Хусусан 15 мартдан 15 июнга қадар (3 ойга) барча патент ва регистрация муддатлари  тўхтатиб қўйилган эди. Яъни меҳнат мигрантлари ушбу ҳужжатларни узайтириш учун тўловлар амалга оширишлари ёки ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилишлари талаб этилмайди. 

Асосий мавзулар