Коронавирусга қарши вакцина уч босқичда синовдан ўтказилади - биолог

© Соц. сетиФейки про коронарвирус - лекарство
Фейки про коронарвирус - лекарство  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биолог коронавирусни даволовчи дорилар ва вакцина барча синовлардан ўтиши учун қанча вақт керак бўлишини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Коронавирусга дори ва вакцинала бир ярим йилдан эрта бўлмаган даврда пайдо бўлиши мумкин, деди Нурбубу Молдогазиева, биология фанлари доктори, Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети Биоинформатика лабораториясининг бош илмий ходими, "Парламентская газета" нашрига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бир нечта лаборатория аллақачон вакцинани ишлаб чиқмоқдалар, аммо жараён ҳозирда тажрибалар босқичида турли ва баҳоларга кўра, июн ўрталарига қадар якунланиши мумкин. Шундан сўнг, олимнинг сўзларига кўра, уч босқичли клиник синовлар бошланади.

"Биринчи босқичда вакцина соғлом одамлар ва кўнгиллиларда синовдан ўтказилади. Иккинчисида - беморларнинг кичик гуруҳида, одатда бу бир неча ўнлаб одамлар. Учинчисида вакцина минглаб беморларда синовдан ўтказилади. Шу билан бирга янги дори воситаларининг клиник синовларининг учинчи босқичи бир вақтнинг ўзида бир нечта марказларда ва турли мамлакатларда ўтказилиши мумкин", - деди Молдогазиева.

Унинг таъкидлашича, клиник тадқиқотлар икки йилдан уч йилгача давом этиши мумкин, аммо коронавирус инфекцияси глобал фалокатдир, шунинг учун лабораториялар жуда тез суръатларда иш юритмоқда.

"Тахминларга кўра, вакцинани ишлаб чиқишга бир ярим йил вақт керак бўлади. Ҳудди шу муддат янги дориларга ҳам тааллуқли", -  деди нашри манбаси.

Россияда 47 мингдан ортиқ коронавирус инфекциясига чалинганлар қайд этилди, деярли 3,5 минг бемор даволанди. Ҳукумат фуқароларни хавфсизликнинг барча қоидаларига риоя қилишга, хусусан, масофани узоқроқ сақлаш ва тиббий ниқоб тақишга чақирмоқда.

Ўзбекистонда 1627 та касалланиш ҳолати қайд этилди. 5 киши вафот этди. 261 киши даво топди.

Янгиликлар лентаси
0