COVID-19 туфайли Туркияда 4 кунга қўмондонлик соати киритилади

© AFP 2023 / Ozan KoseПара в масках на улице Стамбула, Турция
Пара в масках на улице Стамбула, Турция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжа мамлакатда қўлланилаётган қўмондонлик соати сезиларли даражада яхши натижаларга олиб келаётганини хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатнинг 31 вилоятида 4 кунлик қўмондонлик соати эълон қилди, деб хабар қилмоқда Известия нашри. 

Хабарда айтилишига кўра қўмондонлик соати 23 апрел куни бошланиб 26 апрел оқшомида тугайди. 

"Ушбу тадбирнинг мақсади - байрам кунларида касаллик кескин тарқалишини олдини олиш бўлиб, унинг натижасида байрамдан сўнг Рамазон ойини хотиржам бошлаш умидадмиз", - деди Эрдўғон. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда 23 апрел куни - Мустақиллик куни миллий байрами нишонланади. Шунингдек 24 апрелдан мусулмон дунёсида Рамазон ойи бошланади. 

Маълумот учун, бугунги кун ҳолатига Туркия COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича дунёда энг юқори ўринлардан бирида кетмоқда. Мамлакатда зарарланганлар сони 90 мингдан ошган, вафот этганлар 123 кишини ташкил қилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0