06:03 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
66701

Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. Ангрен шаҳрида яшовчи аёл вафот этган саккизинчи бемор бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан саккизинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Министерство здравоохранения республики Узбекистан

Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда Covid-19 коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли тиббиёт клиникасига ўтказилган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир респиратор дистресс синдром, гипертония касаллиги иккинчи босқич, хавф 4, семизликнинг 3 даражаси бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, даволаниш давомида ҳамиша сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Асосий мавзулар