03:24 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)
478 0 0

Ўзбекистон бўйлаб янги турдаги коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 617 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Наманган вилоятидан 14 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар бемор буткул соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барча Наманган вилоятидан. Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шундай қилиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 617 нафарга етди.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1778 кишини ташкил қилмоқда. 8 киши ушбу вирус қурбонига айланди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (897)

Асосий мавзулар