16:08 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1163)
600 0 0

Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони 87 мингдан ошиб кетди. Бу Хитойга қараганда 3 мингдан ортиқ.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россияда сўнгги бир кунда 6198 та янги коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат тезкор штаби хабар қилди.

Қайд этилишича, коронавирус Россиянинг 84 та минтақасида аниқланган. Сўнгги суткадаги энг кўп бемор Москвада (2871) аниқланган. Москва жами 45 351 та коронавирус юқтириб олиш ҳолати аниқланган ва бу бошқа минтақаларга қараганда рекорд.

Россияда бугунга қадар жами 87 147 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Коронавирус эпидемияси бошланган Хитойда бу кўрсатгич 83 912 тани ташкил этади. Россияда касалланганлардан 7346 нафари тузалиб кетган, 794 нафари эса вафот этган..

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1163)

Асосий мавзулар