Хитой шифокорлари Ўзбекистондаги миссияни якунлади

Oбуна бўлиш
Хитой шифокорлари коронавируснинг олдини олиш, карантин зоналарини қуриш, беморларни даволаш ва бошқа йўналишлар бўйича профессионал таклифларни беришди.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Хитойлик шифокорлар гуруҳи Ўзбекистонда миссиясини якунлаб, ватанига қайтиб кетишди. Бу ҳақда ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.

Врач Клинического медицинского центра подписывает пробирки с образцами биоматериалов - Sputnik Ўзбекистон
Хитой шифокорлари Ўзбекистонга йўл олди

Куни кеча брифинг пайтида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов республикада 10 кундан кўпроқ вақт давомида хитойлик шифокорлар мураккаб эпидемиологик вазият қайд этилган вилоятларга ташриф буюрганини айтди.

Хитой шифокорлари коронавируснинг олдини олиш, карантин зоналарини қуриш, беморларни даволаш ва бошқа йўналишлар бўйича профессионал таклифларни беришди.

Ўзбекистон шифокорлари учун ўқув курслар ўтказилди, тажриба ва иш услублари алмашилди. Шунингдек, хитойлик шифокорлар COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни кўрикдан ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрел куни Хитойдан Ўзбекистонда 15 нафар шифокордан иборат гуруҳ ташриф буюрди. Хитой ва Ўзбекистон ўртасида масофавий тиббий маслаҳатлар тизими йўлга қўйилди. Лойиҳага Хитойнинг Цзяанси провинциясидаги иккита етакчи шифохона ва Ўзбекистондаги ўнта клиникалар қўшилди. Лойиҳа мақсади шифокорлар ўртасида доимий алоқаларни ўрнатиш ва COVID-19 пандемияси даврида мамлакатлар ўртасида эпидемияга қарши ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0