Яна учта олийгоҳда юридик факультетлар очилади

© FacebookТашкентский государственный юридический университет (ТГЮУ)
Ташкентский государственный юридический университет (ТГЮУ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент давлат юридик университети базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса этиб белгиланди ва у ерда халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади. 

ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. Самарқанд, Наманган ва Термиз университетларида юридик факультетлар ташкил этилади. Бу ҳақида “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонида айтиб ўтилган.

Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилади ва “юриспруденция” йўналиши бўйича белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабул, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади, - дейилган ҳужжатда.

Тошкент давлат юридик университети “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса этиб белгиланди ва ТДЮУда халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади. 

Шунингдек, фармонга кўра давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий фикр соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0