20:08 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
322 0 0

Шу билан бирга ҳайдовчилардан махсус комбенизон, тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориш талаб этилади

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонда такси хизматлари соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида ишлай бошлади.

“Барча фуқароларга йўловчилар билан автомобилда ҳаракатланиш рухсат берилгани сабабли, “Мини”, “Эконом”, “Комфорт” ва “Бизнес” тариф режалари иши тикланганлиги ҳақида мамнуният билан хабар берамиз”, - дейилади MyTaxi хабарида.

Ҳайдовчилар махсус комбенизон, тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрелдан соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда соат 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари, шу жумладан, велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди.

Асосий мақсад иш жойига бориб келиш, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш бўлиши керак.

Асосий мавзулар