Карантин қоидаларини бузганлардан ундирилган маблағ қаерга йўналтирилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузган шахслар 45,8 миллиард сўм жаримага тортилган. Шундан 14,0 миллиард сўм ундирилган.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Карантин қоидаларини бузган шахслар 45,8 миллиард сўм жаримага тортилди. Ундирилган 14,0 миллиард сўмнинг 50 фоизи давлат бюджетига, қолган 50 фоизи ИИВ бюджетига тушган. Бу ҳақда бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

Сотрудниками Национальной гвардии и Министерство внутренних дел было выявлено 2350 случаев несоблюдения карантинного режима - Sputnik Ўзбекистон
Карантин қоидаларини бузиш бўйича етакчи ҳудуд айтилди

“Карантин бошлангандан буён, 27 апрель ҳолатига кўра, ниқоб тақмаган ва карантин режимини бузган, санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилмаган 71 028 шахсга нисбатан Давлат инспекцияси, ИИВ, Миллий гвардия ходимлари томонидан баённома тузилди ва 45,8 миллиард сўм жаримага тортилган”, - деди у АОКАдаги брифингда.

Отабековнинг сўзларига кўра, шундан 14,0 миллиард сўм ундирилган.

“Келиб тушган маблағнинг 50 фоизи давлат бюджетига йўналтирилди, қолган маблағнинг 50 фоизи ИИВ бюджетига тушган”, - дея ойдинлик киритди Нурмат Отабеков.

Фуқаролар карантин тадбирлари ва санитария қоидаларини бузганлик учун Жиноят кодексининг 257-1-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекнинг 54-моддаси мувофиқ жаримага тортиладилар.

Янгиликлар лентаси
0