Жаҳон банки Ўзбекистон корхонасига нисбатан 2,5 йиллик санкциялар киритди

© BRENDAN SMIALOWSKI / AFPШтаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне
Штаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки Сирдарё туманларини сув билан таъминлаш лойиҳаси доирасида ўзбекистонлик қўшма корхонага нисбатан 2,5 йилллик санкциялар киритди.

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik.  Жаҳон банки Ўзбекистонда жойлашган қўшма корхонага нисбатан 2,5 йиллик санкциялар киритди, деб хабар қилмоқда халқаро молия ташкилоти матбуот хизмати. 

ООО "Мега-Мебико" қўшма корхонаси Сирдарё вилоятида сув таъминоти билан боғлиқ шартномага эга бўлиш учун қалбаки молиявий ҳужжатлар тақдим этган ҳамда мавжуд манфаатлар можаросини яширган, - дейилган хабарда.

Ушбу ҳолат аниқланганидан сўнг ООО "Мега-Мебико" корхонасига 30 ой давомида Жаҳон банкининг ва унга боғлиқ бўлган бошқа халқаро ташкилотлар лойиҳаларида иштирок этиш таъқиқланади ва корхона бошқа келишилган шартларни бажаришни ўз зиммасига олади.

Жаҳон банкининг Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган лойиҳасининг умумий қиймати 100 миллион далларни ташкил қилади. Лойиҳа вилоятнинг узоқ туман ва қишлоқларини ичимлик суви билан таъминлаш, сув таъминоти инфратузилмасини яхшилаш, ичимлик сув сифатини яхшилашни назарда тутган. 

Янгиликлар лентаси
0