10:42 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
424 0 0

ИИББ ҳайдовчилардан ҳаракатланишдан олдин транспорт воситаларни тўлиқ ва яхши иш ҳолатида эканлигига ишонч ҳосил қилишни сўраган.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ шахсий автомобилда ҳаракатланишга рухсат этилиши муносабати билан ҳайдовчиларга мурожаат қилди.

“Ҳайдовчиларимиздан ҳаракатланишдан олдин транспорт воситаларни тўлиқ ва яхши иш ҳолатида эканлигига ишонч ҳосил қилишингизни сўраймиз”, - дейилган.

Хусусан, автомобилнинг техник ҳолатини текширишда двигатель, тормоз ва бошқарув тизими, ёрдамчи жиҳозлар (тозалагичлар ёруғлик ва овоз сигналлар), шиналар ҳамда давлат рақамларига алоҳида эътибор бериш урғуланган.

“Ёдингизда бўлсин, техник носозлик бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш йўл ҳаракати қоидалари томонидан тақиқланган. Йўлларда кескин ҳаракатланманг ва қайрилманг, аста қўзғалиб секин тўхтанг, аста-секин тезликни оширинг ҳамда пасайтиринг. Йўл ҳаракати, об-ҳаво ва йўл белгилари талаблари асосида ҳаракатланинг. Йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилинг ва ҳаракат вақтида эътиборли бўлинг”, — дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрелдан соат 07:00 дан 10:00 гача ва соат 17:00 дан 20:00 гача барча турдаги енгил автомашиналар йўловчилари билан бирга иш жойларига бориш, зарурий дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун ҳаракатланишга рухсат берилди.

Бунга қадар қадар шахсий манфаат йўлида транспортдан фойдаланиш қатъиян тақиқланган эди. Фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида машинада ҳаракатланиш мумкин эди.

Асосий мавзулар