17:33 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)
353 0 0

Сардоба сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акциясига старт берилди.

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Сардоба сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акциясига старт берилди.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган биринчи юк машиналари Сирдарёга етказилди.

Мазкур акцияни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан биргаликда амалга оширишга келишиб олинди. Акция доирасида махсус ҳисоб рақами очилиб, йиғилган маблағлардан уст-кийимлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур буюмлар сотиб олинади.

Акция давомида адлия органлари мутахассислари жалб қилинган ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш режалаштирилган.

Вазирлик таъкидлашича, Конрад Аденауэр фонди, Шодиев халқаро фонди, Эзгу мақсад жамоат фонди, OU7 фонди, Ўзбекистон – Туркия ишбилармонлари уюшмаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти, спорт федерациялари ва бошқа ташкилотлар ҳамда фаол фуқаролар ташаббус кўрсатиб, акцияга қўшилди.

Айни вақтда Ўзбекистон барча вилоятларидан ёрдам карвонлари юборилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55да “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган ва Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига, Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Баҳористон” МФЙлари аҳоли яшаш пунктларига қисман сув кирган.

Оқибатда "Қўрғонтепа", "Дўстлик", "Юртдош" МФЙлардан жами 11,6 минг нафар аҳоли хавфсиз жойга кўчирилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)

Асосий мавзулар