04:48 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (57)
78710

Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан зарар кўрган туманларида офат оқибатларни бартараф этиш жараёни давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яна Сардоба сув омбори олдига келди ва амалга оширилган ишлар билан танишди. Президент амалдорларга тошқин оқибатларини тезда бартараф этиш бўйича янги вазифалар қўйди.

ФВВ матбуот хизмати маълумотига кўра, Сирдарё вилоятининг сув тошқинидан зарар кўрган туманларида офат оқибатларини бартараф этиш жараёни давом этмоқда.

1 май куни юз берган табиий офат оқибатларини тезда бартараф этиш учун қўшимча кучлар Сирдарё вилоятининг сув босган ҳудудларига олиб келинмоқда.

Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг яна 400 нафар ходими ва 200 га яқин махсус техника, шу жумладан, ўт ўчириш машиналари ва сув ҳайдаш учун мото-помпалар олиб келинди. Бундан ташқари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва ФВДХнинг бошқа идоралари томонидан қўшимча кучлар жалб этилмоқда.

Айни пайтда, махсус техника ёрдамида уй ва бошқа инфратузилмалардан сув тортиб олинмоқда, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Сув тошқини оқибатлари бартараф этилган уйларга одамларни қисман қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (57)

Асосий мавзулар