Ўзбекистонда коронавирус: 3 май асосий хабарлари

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 НМИЦ ССХ им. А. Н. Бакулева Минздрава РФ
Госпиталь COVID-19 НМИЦ ССХ им. А. Н. Бакулева Минздрава РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республикада тузалганлар сони тез суратларда ошмоқда, 1,3 мингдан ортиқ киши касалликни енгишга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Бир сутка давомида Ўзбекистонда яна 18 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2136 нафарни ташкил қилмоқда.

Касалликни енгиш

Бугун Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган 7 нафар, Тошкент шаҳрида 14 нафар, Хоразмда 7 нафар, Андижонда 8 нафар, Фарғонада 3 нафар бемор соғайди.

Нью-Йорк во время режима ЧС - Sputnik Ўзбекистон
“Тождор душман”дан юқори ўлим даражасининг янги сабаби аниқланди

Улар соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1319 нафарни ташкил этмоқда.

COVID-19 қурбони

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган наманганлик бемор вафот этди. У 20 апрелда касалхонага ётқизилган. 29 йилдан буён ётоқдаги бемор бўлиши билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлиги ҳам белгиланган. Бемор тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Бу Ўзбекистонда ўнинчи ўлим ҳолатидир.

Фейк ролик

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида яқин икки кунда Тошкент шаҳрида карантин чоралари бекор қилиниши ҳақидаги видеоматериал ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ташувчилар учун чеклов

Ўзбекистон COVID-19нинг тарқалиши билан боғлиқ вазият туфайли қўшни мамлакатларнинг автотранспорт воситалари учун вақтинча чекловларни жорий этди.

Ҳозирча республикага фақат маълум ўтиш пунктлари орқали кириш мумкин: тожикистонлик ҳайдовчилар учун бу “Саросиё”, “Ойбек” ва “Плотина” ўтказиш пунктлари, Афғонистондан “Термиз”, Туркманистондан “Олот” терминали, Қирғизистондан “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Водил”, “Чашма" ва "Ок кия", Қозоғистондан "Доут-ота", "Гулистон", "Яллама", "Зангиота" ва "Тошкент".

Махсус ажратилган тўхташ жойларидаги транзит транспорт воситаларининг барча ҳайдовчилари COVID-19 тест топшириши шарт.

Ўзбекистонда улар ҳимоя кийимлари, қўлқоп ва тиббий ниқобларда бўлишлари керак.

COVID-19 дунё бўйлаб тарқалиши

БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 3,2 миллион зиёд киши вирусга чалинган, 230 минг киши вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0