Ўзбекистон бўйлаб яна кучли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

CC0 / / Ливень
Ливень  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзгидромет хабарига кўра, 4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. 4-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.

4 майда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

5 майда республикада айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

6 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

4-6 майда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Янгиликлар лентаси
0