08:29 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (56)
304 0 0

МИСиС мутахассислари ёш болаларнинг руҳий тикланишлари учун махсус психологик машғулотлар ўтказмоқда. Шу кунга қадар жами мингга яқин оилалар билан тарғибот ишлари олиб борилди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ишчи-ходимлар, профессор-ўқитувчилар, волонтёрлар Сардоба фожиасида жабр кўрган оилаларга кўмак кўрсатиш мақсадида, хайрия ишларини бошлаб юборишди.

Улар томонидан ҳомийлар кўмагида тўпланган бир неча юк автомашиналарида кундалик рўзғор учун зарур бўлган озиқ-овқатлар билан бирга иссиқ кийим-кечаклар, рўзғор буюмлари, гигиеник воситалар, бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва бошқа турдаги маҳсулотлардан иборат “Саховат карвони” Сирдарё вилоятига етказилди.

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий университетлар филиалларининг ходимлари, жумладан, Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг (Россия) Олмалиқ шаҳридаги филиали профессор-ўқитувчиларини ҳам бу ишларда фаол қатнашди.

МИСиС мутахассислари жойларда вақтинчалик кўчирилган аҳоли муаммоларини ҳал этишда самарали иштирок этмоқда.

Шу билан бир қаторда аҳоли орасида тушкунлик кайфиятини олдини олиш мақсадида МИСиС вакиллари юқори малакали мутахассислар иштирокида жойларда кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқда, махсус гуруҳларда ижтиомий психологик тренинглар ташкил қилмоқда.

Ёш болаларнинг руҳий тикланишлари учун эса махсус психологик машғулотлар ўтказилмоқда. Шу кунга қадар жами мингга яқин оилалар билан тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, МИСиС вакиллари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда стол тенниси, шахмат-шашка спорт турлари бўйича бир қатор мусобақалар ҳам ташкил этиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарёда 1 май куни Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бирининг ёрилиб кетиши оқибатида сув тошқини юзага келган эди.  70 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилган ва камида 56 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга ётқизилган.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (56)

Асосий мавзулар