Фарғонада ҳам ички постлар олиб ташланди

© МВДВъездные ворота в Фергану
Въездные ворота в Фергану - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона вилояти ИИББ аҳолидан постлар олиб ташланган бўлсада карантин қоидаларига амал қилишда давом этишни сўрамоқда.

ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Карантин муносабати билан ўрнатилган Фарғона шаҳри ичидаги ҳамда вилоятлар орасида ўрнатилган постлар олиб ташланди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати. 

"Республикамизда карантин тартиби юмшатилиши муносабати билан 4 май санасидан бошлаб Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди. Фуқароларимиздан карантин постлари фаолияти тўхтатилган бўлсада, карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз", - дейилган Фарғона вилоят ИИББ хабарида. 

Маълумот учун, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракати чекланган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0