Сардоба фожиаси: айбдорлар қонун олдида жавоб беради - Шавкат Мирзиёев

© Пресс служба президентаШавкат Мирзиёев приехал в Сирдарьинскую область
Шавкат Мирзиёев приехал в Сирдарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Сардобада содир бўлган ҳалокат юзасидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилаётганини ва айбдорлар қонун олдида жавоб беришини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида содир бўлган техноген фалокат буйича тергов ҳаракатлари бошлангани ва айбдорлар қонун олдида жавоб беришини қатъий таъкидлади

"Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим. Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради", - деди Шавкат Мирзиёев. 

Ундан ташқари Ўзбекистон президенти ушбу фалокатдан сўнг халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказилишини айтиб ўтди. 

Шунингдек, тегишли давлат органлари томонидан кучли ёғингарчилик сабабли эрозия юзага келиши мумкин бўлган барча гидроиншоотлар, тўғонлар ва ГЭСларда текширув ишлари олиб борилаётгани айтиб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0