18:00 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
527 0 0

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов карантиндан сўнг коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилиши мумкинми деган савол юзасидан фикр билдирди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов коронавируснинг янги тўлқини бўлиши мумкинми деган савол жавоб берди.

“Хитойлик ҳамкасбларнинг тажрибасига кўра, карантиндан сўнг фақатгина четдан келганларда янги коронавирус ҳолатлари аниқланмоқда”, - деди у АОКА штабидаги брифингда.

Оқилов карантин тадбирларини енгиллатиш ёки бекор қилиш ҳамма кўчага чиқиши кераклигини англатмаслигини таъкидлади.

“Энг яхши ҳимоя усули — гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш ва ниқоб тақиш, имкон қадар уйда қолган маъқул”, - деди мутахассис.

Шунингдек, Оқилов коронавирус юқтириб олишнинг олдини олиш мақсадида вирусга қарши бирор дори воситасини қабул қилишга ҳожат йўқлигини қўшимча қилди. Чунки дорихоналардаги вирусга қарши препаратлар коронавирусга қарши самара кўрсатишига оид далил мавжуд эмас.

Асосий мавзулар