04:46 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)
498 0 0

Ўзбекистон Қозоғистонга сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 209 нафар шахсий таркиб, 169 та техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситаларни жўнатди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Ўзбекистон Қозоғистонга сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 209 нафар шахсий таркиб, 169 та техникаларидан иборат қўшимча  куч ва воситаларни жўнатди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигидаги делегация аъзолари Туркистон вилоятининг фавқулодда вазиятдан зарар кўрган ҳудудларида бўлди. 

Қозоғистон ҳам зарар кўрганидан афсусдамиз
Пресс-служба президента Узбекистана

Бу ерда сув тошқини натижасида юзага келган фавқулодда вазият оқибатлари яна бир карра ўрганилиб, зарур тадбирлар белгилаб олинди. 

“Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси тарафидан 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча  куч ва воситалар мазкур ҳудудга етиб борди”, - дейилган хабарда. 

Ҳозирда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган эди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)

Асосий мавзулар