Самарқандда кучайтирилган рейдлар бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти "қизил" ҳудудлар рўйхатида сақланиб қолаётгани туфайли, вилоят ички ишлар бошқармаси карантин қоидалари бажарилишини қаттиққўллик билан текширмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бугундан бошлаб фуқароларнинг карантин қоидаларига амал қилаётганини текширишни бошлайди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати. 

"Бугун 7 май соат 08:00дан бошлаб вилоятимиз ҳудудида вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя этишлари бўйича кучайтирилган рейд тадбирлари ўтказилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 8 майдан бошлаб Ўзбекистонда карантин чоралари ҳудуд мақомига қараб ўзгартирилган. Хусусан, сўнгги 14 кун ичида коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланган ҳудудларга "қизил" мақоми берилади ва у ерда энг қаттиққўл карантин чоралари сақланиб қолади. Самарқанд айни  дамда "қизил" ҳудудлар рўйхатида турибди. 

Ушбу муносабат билан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларга карантин қоидаларини яна бир бор эслатиб ўтди:

  • фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга русхат берилган.
  • фуқароларга – шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;
  • олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.

Ушбу талабларни бузган шахслар қатъий жавобгарликка тортиладилар.

 

 

Янгиликлар лентаси
0