Ўзбекистонда яна 33 та коронавирус ҳолати аниқланди

© Sputnik / Павел Кононов / Медиабанкка ўтишЛаборатория для тестирования на коронавирус в Архангельской области
Лаборатория для тестирования на коронавирус в Архангельской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тун давомида яна 33 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Ўзбекистондаги ҳолатлар сони 2266 тага етди.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Яна 33 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

“2020 йил 7 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2266 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Сотрудник лаборатории упаковывает биоматериал, собранный для анализа на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Карантиндан сўнг коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилиши мумкинми?

Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1577 киши бутунлай соғайиб кетган. 10 киши эса вафот этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 3, 7 миллиондан зиёд киши COVID-19 юқтириб олган. Шулардан 1,2 миллиондан зиёд тузалиб кетган. 264 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилган.

Марказий Осиё давлатларида коронавирус билан боғлиқ Қозоғистонда  4 422, Қирғизистонда 871, Тожикистонда эса 379 та ҳолат аниқланган. Расмий маълумотларга кўра, Туркманистон минтақадаги ушбу касалликдан холи ягона давлат бўлиб қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0