05:05 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
33710

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати COVID-19га қарши кураш учун Ўзбекистонга 5 тонналик инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати COVID-19га қарши кураш учун Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисмини жўнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси WAM нашри маълумотига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 6 май куни Тошкентга Etihad Airways авиакомпанияси самолёти бортига ортилган беш тонналик озиқ-овқат ва тиббиёт воситалари билан келган.

Аввалроқ БАА Ўзбекистонга 8 тонналик инсонпарварлик ёрдам жўнатган эди. Тиббий ниқоблар, қўлқоплар, ҳимоя костюмлари ва бошқа воситалар бўлган махсус рейс Тошкент аэропортида кутиб олинган эди. 

Асосий мавзулар