Россия ОТМи Термиздаги фаолиятга алоқаси йўқлигини хабар қилди

© Sputnik / Алексей КуденкоПодача документов в вузы
Подача документов в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия олийгоҳи Ўзбекистон Таълимни назорат қилувчи давлат инспекцияси хабарига жавобан, Термизда фаолият юритмаслигини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Россиянинг Шарқий-Европа институти проректори Варвара Новикова Sputnik нашрига Ўзбекистон ҳудудида олийгоҳнинг филиали йўқлигини хабар қилди. 

Шунингдек, Новикова айни дамда Олийгоҳ раҳбарияти Ўзбекистон Таълим Назорат қилувчи давлат инспекцияси саҳифасида жойлаштирилган хабарга расмий раддия тайёрлаётганини хабар қилган. 

Эслатиб ўтамиз, 7 май Таълим Назорат қилувчи давлат инспекцияси саҳифасида Россиянинг Шарқий-Европа институти Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний фаолият олиб бораётгани ҳақида хабар пайдо бўлган эди. Хусусан ушбу олийгоҳ Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 22-сонли бахшичилик санъати мактаби биносида ноқонуний фаолият олиб бораётгани таъкидланган. 

Давлат инспекцияси хабарида айтилишига кўра, Ўзбекистоннинг Олий таълим ҳақидаги қонунида ишлаб чиқиш билан бирга ёки ундан алоҳида, кундузги ва кечгиб сиртқи таълим ҳақида айтиб ўтилган, лекин у ерда масофадан туриб таълим олиш назарда тутилмаган. Шу сабабли ушбу олийгоҳ дипломи Ўзбекистонда тан олинмаслиги қайд этилган. 

 

Янгиликлар лентаси
0