05:25 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
204 0 0

Ғалабанинг 75 йиллига муносабати билан Тошкентда янги Ғалаба боғи очилади. Унинг қурилиши карантинга қарамасдан давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган видеоанжуманда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Ўзбекистонда Ғалабанинг 75-йиллиги қандай кутиб олинишини айтиб берди.

“Биз ветеранларга нафақат 9 май арафасида, балким бутун йил давомида катта ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлмоқдамиз. Уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб ижтимоий тадбирлар ўтказилмоқда”, - деди Сенат раиси.   

Бу йил Ўзбекистонда байрам жуда катта тантана билан кутиб олинади. Ўзбекистон президенти ташаббуси билан Тошкент марказида Ғалаба Боғи қуриб битказилмоқда. Унинг қурилиши карантин бўлишига қарамасдан якунланади.

"Янги боғ ўзбек халқининг Ғалабага қўшга ҳиссасини акс эттиради, боболаримиз қаҳромонлигини, оналаримиз фидокорлигини  абадийлаштиради", - деди Нарбаева.

Шунингдек, 2020 йил давомида Ўзбекистонда ёшлар орасида тарбиявий мазмунли Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабаги бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Нарбаева айтишига кўра, Ўзбекистон МДҲ ҳукуматлараро Ассамблеясининг барча лойиҳаларида иштирок этмоқда. Ўзбекистоннинг МДҲда раислик концепцияси доирасида ҳам Ғалабанинг 75-йиллигига бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган эди, лекин пандемия туфайли баъзи тадбирлар кейинроқ муддатларга қолдирилди.

Қуйида Нарбаева нутқини рус тилида тинглашингиз мумкин.

Танзила Нарбаева рассказала, как Узбекистан встречает юбилей Победы

 

Асосий мавзулар