04:16 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (891)
128321

Тиббий контейнерлар коронавирус пандемияси вақтида кўчма госпитал сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев зудлик билан 144 дона кўчма тиббий контейнерни инсонпарварлик ёрдами сифатида Тожикистонга юбориш ҳақида ҳукуматга топшириқ берди, деб хабар беради “Авеста” нашри.

© Sputnik / Дильшода Рахматова.

Бугун эрталаб контейнерлар юк поезди билан Душанбега етказиб берилди.

Таъкидланишича, контейнерлар коронавирус пандемияси вақтида кўчма госпитал сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган.

Беморларни қабул қилиш учун етарли жой бўлмаган касалхоналарга ёрдам бериши керак. Контейнерда каравот, душ, санузел ва кондиционер мавжуд.

Контейнерлар “Бофанда” стадионига етказиб бериш режалаштирилмоқда, у ерда кўчма шифохона ташкил қилинади.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (891)

Асосий мавзулар