Коронавирус +30 °С иссиқда инфекцион фаоллигини йўқотади - Роспотребнадзор

Oбуна бўлиш
Коронавирус +30 °С иссиқда фаоллигини йўқотади +70 градусда мутлақ нобуд бўлади деб хабар қилди Роспотребнадзор.

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Коронавирус +30 °С иссиқда ўзининг инфекцион фаоллигини йўқотади, деб хабар қилди Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи муассаса - Роспотребнадзор. RT хабарига асосан. 

"Янги коронавирус SARS-CoV-2 иссиқ ҳавони ёқтирмайди ва +30 °С даража иссиқда ўзининг инфекцион фаоллигини йўқотади. Шунингдек +70 даража иссиқда вирус мутлақ фаоллигини йўқотади", - дейилган муассаса хабарида. 

Шунингдек, кам даражали намлик ва қуёш нурлари ҳам коронавирус йўқ бўлиб кетишига олиб келади. дейилган мутахассислар хулосасида. 

Бироз олдин Россия метерология маркази ҳам ҳаво ҳарорати исиши билан коронавирус фаоллиги пасайишини башорат қилишган эди. 

Маълумот учун, Россияда сўнгги сутка ичида COVID-19га чалинганлар сони 83 та ҳудудда 10 699  кишини ташкил қилди. Касалланганлар жами сони эса 187 мингдан ортиқ. 

Янгиликлар лентаси
0