18:11 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)
153310

Капитан Ибрагимов ҳодиса жойидан 15 км узоқликда соғ ҳолда топилган, афсуски Ҳазрат Суюновни қидириш ишлари ҳали ўз натижасини бергани йўқ.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Сирдарёдаги тошқинда оқиб кетган Миллий гвардия ходими 15 км узоқликда соғ ҳолда топилди, бу ҳақда Миллий гвардия тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи Тўлқин Қодиров брифингда маълум қилди.

“Сирдарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажариш отряди гуруҳ командири капитан Санжар Ибрагимов, махсус вазифаларни бажарувчи отряд гуруҳ мутахассиси оддий аскар Ҳазрат Суюнов, жанговар отряд муҳандис-сапёр гуруҳи мутахассиси 3-даражали сержант Ҳусниддин Суяров аҳолини эвакуация қилиш тадбирлари жараёнида сув тошқинида оқиб кетишган”, - деди у.

Қидирув натижасига кўра, капитан Ибрагимов ҳодиса жойидан 15 км узоқликда соғ ҳолда топилган.

“Сержант Суяровнинг жасади 3 май куни соат саккизларда Оқолтин тумани Аҳиллик қишлоғи Кичик Бобур маҳалласидан топилган. Минг афсуски, оддий аскар Ҳазрат Суюновни қидириш ишлари ҳали ўз натижасини бергани йўқ», – деди Қодиров.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (55)

Асосий мавзулар