04:58 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)
58211

Шавкат Мирзиёев янги барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди. Президенти дастлаб “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтда ўтказилаётган байрам тадбирларида иштирок этмоқда. 

Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу Ода стойкости
Пресс-служба
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости"

Давлат раҳбари 9 май куни ушбу шонли сана муносабати билан барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди. 

Ўзбекистон халқи Иккинчи жаҳон урушида ғалабани таъминлашга улкан ҳисса қўшган. Лекин бу жасоратни бор кўлами билан кўрсатиб берадиган яхлит мажмуа йўқ эди. Ўтган йили президенти улкан боғ барпо этиб, халқ қаҳрамонлигини абадийлаштириш ташаббусини илгари сурган эди.

Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу Ода стойкости
Пресс-служба
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости"

Шундан сўнг, илмий-ижодий жамоатчиликнинг таклифлари, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида бадиий-меъморий концепция ишлаб чиқилди. Давлат раҳбари бу борадаги лойиҳалар билан бир неча бор танишди. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 12 гектардан зиёд жой ажратилиб, улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 

Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу Ода стойкости
Пресс-служба
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости"

Ғалаба боғи ҳар бири алоҳида мавзуга эга бўлган икки қисмдан иборат. Биринчисида ўзбекистонликларнинг жанглардаги иштирокидан лавҳалар, иккинчисида фронт ортидаги республика ҳаёти акс этган.

Президенти дастлаб “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. 

Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу Ода стойкости
Пресс-служба
Шавкат Мирзиёев возложил цветы к мемориальному комплексу "Ода стойкости"

Бу ёдгорлик қандайдир бадиий образ эмас, унга ҳаётда бўлган воқеа – мўътабар она ва унинг оиласи тўғрисидаги ҳақиқат асос қилиб олинган. 

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова Иккинчи жаҳон урушида бир эмас, беш ўғлидан – Исоқжон, Аҳмаджон, Мамажон, Ваҳобжон, Юсуфжон исмли азиз фарзандларидан жудо бўлган. Унинг тўрт келини бева, беш набираси етим бўлиб қолган. Келинлари ҳам Зулфия аядан ўрнак олиб, ўз оиласига содиқ қолган, бошқа турмуш қурмаган.

Ўтган йилги Хотира ва қадрлаш кунида давлат раҳбари Зулфия Зокирова ва унинг фронтдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинлари хотирасига атаб муҳташам ҳайкал ўрнатиш ҳамда унга “Матонат мадҳияси” деб ном бериш таклифини билдирган эди.

Бу ташаббусни жамоатчилик қизғин қўллаб-қувватлади. Шу мавзуда мақолалар, шеърлар ва бадиий фильм яратилди. 

Бугун Ғалаба боғининг марказида ушбу муаззам обида қад ростлаб турибди.  

“Бу Ўзбекистондаги барча оналарга қўйилган ҳайкал. Ушбу ёдгорлик бутун халқимиз учун қутлуғ зиёратгоҳга, оила, муҳаббат, вафо ва садоқат тимсолига айланиб қолади. Бу ерга келган ёшлар миллатимизнинг қонида бўлган фазилатларни англаб, уларни қадрлаб яшашга интилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (50)

Асосий мавзулар