Тошкентда Британия менежмент университети очилади

© Sputnik / Виталий Безруких / Медиабанкка ўтишУчебный процесс
Учебный процесс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети (Университет) ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Республика иқтисодиёти реал сектори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан биридир.

Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Студенты на лекции в вузе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик университети ташкил этилди

Университетда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

- “Лойиҳаларни бошқариш”;

- “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”;

- “Тадбиркорлик ва инновациялар”;

- “Халқаро электрон тижорат”;

- “Рақамли иқтисодиёт”.

Университетда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Янгиликлар лентаси
0