22:55 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)
619 0 0

Мақтаарал туманининг маъмурий маркази бўлган Мирзакет посёлкасида Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари янги қурилаётган уй-жойлар режаси билан танишишди. Маҳаллий аҳоли билан учрашиб, биринчи уй-жой қурилишига тамал тоши қўйишди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан Туркистон вилояти Мақтаарал туманининг Миркакент посёлкасида учрашди.

Қоғозистон бош вазири матбуот хизмати хабарига кўра, икки давлат бош вазирлари Мақтаарал туманида сув босган ҳудудларни кўздан кечиришган ҳамда Жанажол қишлоқ округининг Нурлижол, Оргебас ва Фирдоуси қишлоқларига ташриф буюрган.

Таъкидланишича, қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган ишларга 1300 минг киши ва 220 тадан зиёд техника жалб қилинган. Жумладан, 200 дан зиёд ўзбекистонлик мутахассислар ва 100 яқин Ўзбекистон техника воситалари ушбу ишларда иштирок этмоқда.

Мақтаарал туманининг маъмурий маркази бўлган Мирзакент посёлкасида Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари янги қурилаётган уй-жойлар режаси билан танишишди. Маҳаллий аҳоли билан учрашиб, биринчи уй-жой қурилишига тамал тоши қўйишди.

Мирзакентда сув тошқинидан зарар кўрган Женис, Жанатурмис ва Достик аҳоли пунктларининг 500 та оиласи учун уй-жой, мактаб, болалар боғчасини қуриш режалаштирилмоқда. Қурилиш ишлари Ўзбекистон ва Қозоғистон мутахассислари билан биргаликда олиб борилади.

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин давлат раҳбари топшириғига биноан сув тошқинидан зарар кўрган Мақтаарал аҳолиси тўлиқ янги ёки таъмирланган уй-жой билан таъминланишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиб кетди. Вилоятдаги бир неча қишлоқ, шу жумладан Қозоғистон жанубидаги ҳудуд сув остида қолди. Икки мамлакатда умумий ҳисобда 120 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сардобадаги техноген офат туфайли Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳудудлар ҳам зарар кўргани, Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшни давлат билан яқиндан ҳамкорлик қилишини маълум қилган эди.

Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (58)

Асосий мавзулар