18:52 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
477 0 0

Таъкидланишича, Минск шаҳридан 150 нафар фуқаролар махсус чартер рейс билан Тошкентга олиб келинган.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik.  Ўзбекистон ўз фуқароларини Ҳиндистон ва Жанубий Кореядан олиб келиш учун чартер рейс ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси хабар қилмоқда.

“10 май куни “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент ҳаво йўналиши орқали махсус (чартер) рейс ташкил этилади. Шунингдек, яна 10 май куни Тошкент-Сеул-Тошкент йўналишида чартер рейс қўйилиши кутилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Белоруссиядаги вакили Аброржон Раҳмоновнинг маълум қилишича, Минск шаҳридан 150 нафар фуқаролар бўлган махсус чартер рейс Тошкентга қараб учган.

Таъкидланишича, 8 май куни ҳам БААдан ватандошларни олиб келиш учун чартер рейс ташкил этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 7 май кунги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонга қайта олмаган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа жойлардан олиб келинишини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги чет элдаги фуқаролар қайтишлари учун янги чартер рейслар жадвали ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилган эди.

Чартер рейсларни ташкиллаштириш тўғрисида Республика махсус комиссияси қарор қабул қилиниши ва  уларнинг йўналишлари тўғрисидаги хабар интернет ресурсларда эълон қилиниши таъкидланган эди.

Асосий мавзулар