04:47 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
324 0 0

Инсонпарварлик ёрдами Жанубий Кореянинг қатор компаниялари, Шинхан университети ҳамда ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар ва ўзбекистонлик талабалар томонидан тақдим этилди.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида умумий оғирлиги 34 тонна бўлган инсонпарварлик юки шакллантирилди.

“10 май куни умумий қиймати 192 минг долларга яқин тиббий воситалар шаклидаги навбатдаги инсонпарварлик юки ортилган “Uzbekistan Airways” компаниясининг махсус самолёти Сеулдан Тошкентга учиб кетди”, - дейилади “Дунё” АА хабарида.

Қимматли юк таркибига автоматик бошқариладиган кўп функцияли тиббий каравот, антисептик ва дезинфекция воситалари, тиббий ниқоблар, инсон иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган озуқавий қўшимчалар киритилган.

Группа узбекских врачей отправилась в Таджикистан, чтобы помочь в борьбе с коронавирусной инфекцией
Министерство здравоохранения Узбекистана

Қайд этилишича, инсонпарварлик ёрдами Жанубий Кореянинг “BOMI Engineering”, “LH Corporation”, “Evergreen Motors”, “Infinity Co., Ltd.” компаниялари, Шинхан университети ҳамда ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар ва ўзбекистонлик талабалар томонидан тақдим этилган.

Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 апрель куни Корея президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали мулоқоти чоғида эришилган келишув доирасида ташкил этилган мазкур кўмакнинг оғирлиги 6,2 тонна бўлган биринчи қисми мамлакатга 26 апрель куни олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати COVID-19га қарши кураш учун Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисмини жўнатгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар