09:30 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
28701

Айни дамда Юқоричирчиқ туманидага карантин мажмуасида Билайн компанияси ходимлари ва бошқа фуқаролар жойлаштирилган. 

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Beeline Uzbekistan компаниясининг 91 нафар ходими Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидага карантин мажмуасига жойлаштирилган, деб хабар қилди Коронавирус Инфо телеграм канали. 

Юқори Чирчиқдаги карантин полигонига қуйидагилар жойлаштирилган:

  • "Билайн" компаниясининг 91 нафар ишчиси;
  • "Сэул –Тошкент" чартер рейсидан 127 нафар фуқаро;
  • "Ғишткўприк" чегара постидан ўтган 218 нафар фуқародан 214 нафари;
  • Паркент туманидан уй карантинида бўлган 45 нафар фуқаро.

Бугунги кун ҳолатида Тошкент вилояти бўйича стационар карантинга жойлаштирилган фуқароларнинг жами сони 7544 кишини ташкил қилмоқда. Улардан карантин мажмуасида 6384 фуқаро, қолганлар туманлар инфекцион шифохоналарида ва ТТБларда. 

Шунингдек, уй шароитида карантинган олинган фуқаролар сони 6520 нафарни, бунда хонадонлар сони 1203 та, оилалар сони эса 1297 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2 486 кишини ташкил қилган. Ундан тўлиқ тузалиб кетган фуқаролар сони 1 988 кишини, вафот этганлар сони 10 кишини ташкил қилмоқда.

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4,1 млн кишидан ошган. Вафот этганлар сони 284 мингдан ортиқ.

Асосий мавзулар