04:46 30 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
299 0 0

Алишер Усмонов Қозоғистонда сув тошқинидан зарар кўрган ҳар бир оилага 1000 доллардан ёрдам пули беради.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Миллиардер Алишер Усмонов Қозоғистоннинг Туркистон вилоят Мақтаарал туманидаги Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган ҳар бир оилага 1000 доллардан ёрдам пули беради деб хабар қилмоқда вилоят акимлиги матбуот хизмати. 

"Айни дамда барча фуқаролардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни кетмоқда. Ҳужжатлар тўпланганидан сўнг ёрдам пули туманнинг 5202 нафар зарар кўрган оилаларнинг бошлиқлари ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади", - дейилган хабарда.  

Қозоғистонда зарар кўрган фуқароларга жами 5,2 миллион доллар маблағ тўланади.

Ўзбекистонда Сардобада зарар кўрганларга ёрдам бериш учун Алишер Усмонов 10 миллион доллар хайрия қилган эди. Маблағлар "Туркистон" ижтимоий ривожланиш фондига ўтказилган. 

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба сув омборининг девори ёрилиши оқибатида Сирдарё вилоятида бир неча қишлоқларни ва Қозоғистон ҳудудининг бир қисмини сув босган эди. Аҳоли турар жойлари ва инфрақурилма объектлари зарар кўрган эди. 

Асосий мавзулар