09:59 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)
37902

Кучли ва давомий иммунитет коронавирус билан оғриган беморларнинг фақат 7-8 фоизидагина шаклланади, кўпинча энг барқарор иммунитет айнан касалликнинг оғир шакли билан оғриб чиққанларда бўлади.

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Кучли ва давомий иммунитет коронавирус билан оғриган беморларнинг фақат 7-8 фоизидагина шаклланади, кўпинча энг барқарор иммунитет айнан касалликнинг оғир шакли билан оғриб чиққанларда бўлади. Бу ҳақда РИА Новостига биология фанлари доктори, АҚШдаги GMU тизимли биология Мактаби профессори Анча Баранова айтиб ўтди.

"Бизда шундай касалланганлар борки, уларда иситма ва йўтал бўлган, аммо уларда коронавирусга қарши антитаначалар мавжуд эмас (бундай беморлар етти-саккиз фоизни ташкил этади). Бу, улар интерферонлар ёрдамида касалликдан ҳалос бўлганини англатади, бу интерферонлар одам танасида вирусга жавобан ишлаб чиқилади. Бу ҳолда интерферонлар касалликни ўзлари енгади, антитаначалар эса пайдо бўлмайди, шунинг учун бу беморларда COVID-19га иммунитети йўқ", - деди Баранова. Бу гуруҳдан фарқли ўлароқ антитаначаларининг юқори миқдори ва яҳши иммунитетга эга одамлар ҳам 7-8% ни ташкил қилади.

"Бизда жуда кучли иммун жавобга эга бўлган супер-одамлар бор, уларнинг антитаначалари ковалесцент плазмаси билан бошқа одамларни даволаш учун ишлатилиши мумкин", - деди биолог.

Унинг сўзларига кўра, бу иккала гуруҳ ўртасида COVID-19дан даволаниб чиққанлар жойлашган. Уларда турли хил қувватдаги коронавирусга қарши иммунитет вужудга келиши мумкин, аммо 40%да у жуда заифдир.

Баъзи даволаниб чиққанларда антитаначалар даражаси, яъни иммунитет бир ой ичида сезиларли даражада пасаяди. Баранова таъкидлашича, ушбу одамлар гуруҳида қайта юқтириш хавфи бор.

"Олимлар шуни аниқладиларки, COVID-19нинг оғир шаклини бошдан кечирган катта ёшдаги одамларда иммунитет кучлироқ", - деди мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, бу маълумотлар Шанхай тиббиёт марказида ва бошқа бир қатор илмий муассасаларда олинган.

БССТ маълумотларига кўра, дунёда тўрт миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланди, улардан 279 мингга яқини вафот этган ва бир миллиондан ортиғи даво топди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 221 мингга яқин одамда COVID-19 аниқланган, 39 минг киши даволанди, 2009 нафар касалланган вафот этди.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 2509 кишини ташкил этади. 1988 киши даволаниб чиқди. 10 киши вафот этди. 511 киши даволанмоқда.

Олдинроқ Sputnik коронавирус инфекциясининг тиббиёт мутахассислари орасида тарқалишига олиб келувчи омиллар ҳақида хабар берган эди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)

Асосий мавзулар