05:49 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
86610

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони 2040 нафарга етди. Даволаниш кўрсаткичи 80 фоизга етди.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Бугун, 12 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 547 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон МДҲ давлатлар орасида беморлар сони бўйича 8-чи ўринда.

Тузалиш динамикаси

Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони —2 040 нафарга етди.

Бугуннинг ўзида Андижон (4), Сурхондарё (4), Наманган (7), Хоразм (18) ҳамда Тошкент шаҳри (19) коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. 469 киши даволанмоқда.

Бухоро, Андижон, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси коронавирусдан холи худуд мақомини олишга яқинлашмоқда.

Самарқанд - карантин

Эртадан, 13 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида карантин чоралари яна кучайтирилади:

- 13 май эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ҳамда кеч 17:00 дан 20:00 гача бўлган автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши чекланади.

- озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихоналар ва деҳқон бозорлари фаолиятига рухсат берилади. Бундан бошқа барча хизмат турлари чекланади.

- озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихона ва деҳқон бозорларига киришда ҳар бир кишининг тана ҳарорати ўлчанади. Бозор ёки савдо мажмуасига кираётганда дез воситалар билан ишлов берилади.

- шаҳарга киришда ўрнатилган 25 та блок постлар фаолияти кучайтирилади. Шаҳарга мақсадсиз кириш ва шаҳар ичида мақсадсиз ва стикерларсиз ҳаракатланиш чекланади

Айни пайтда шаҳарда СЭС инспекцияси, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва миллий гвардия ходимларидан иборат 10 та мобил назорат гуруҳи ишламоқда.

Чартер рейс

24 майга қадар фуқароларни хориждан (Туркия, Россия, Ҳиндистон, Буюк Британия, БАА) олиб келиш бўйича чартер рейлар рўйхати эълон қилинди.

Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Дунё ва COVID-19

COVID-19 дунёнинг 180 дан ортиқ давлатга етиб борди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда янги коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони 4 миллиондан ошди, 283 минг киши вафот этди.

Асосий мавзулар