9 май "Хотира ва Қадрлаш куни"ни "Ғалаба ва Хотира куни"га ўзгартириш таклиф этилди

Oбуна бўлиш
Сўнгги йилларда 9 май арафасида "Ғалаба куни"ни нишонлашга аввалги йилларга нисбатан иштиёқ, муносабат ўзгарди, деб ҳисоблайди петиция муаллифи

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. "Mening fikrim" жамоавий мурожаатлар порталига "9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини" "Ғалаба ва Хотира куни"га ўзгартириш ҳақида"ги петиция жойлаштирилди.

Умумий Ғалаба 9 май МДҲ давлатларида қандай кутиб олинди - Sputnik Ўзбекистон
Умумий Ғалаба: 9 май МДҲ давлатларида қандай кутиб олинди - видео

"Сўнгги йилларда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизнинг улуғланиши ҳар биримизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Хусусан, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи номининг қайта тикланиши, “Шомаҳмудовлар оиласи” ҳайкалининг жойига қайтарилиши ва шу каби бошқа эзгу ишлар қадриятларимиз ва тарихимизга бўлган катта эътибордан дарак беради”, дейилади мурожаатда. Қайд этилишича, иккинчи жаҳон уруши фронтларига Ўзбекистондан 1 млн 430 минг нафардан зиёд киши сафарбар этилган бўлиб, бу ўша пайтдаги Ўзбекистон аҳолиси (6,5 млн)нинг 22 фоизи урушда қатнашганлигидан далолат беради. 

Бундан ташқари, фронт ортида бешикдаги гўдакдан бошқа барча фашизмни енгишда астойдил ҳаракат қилган. Шунинг учун, фашизм устидан ғалаба қозонишда уларнинг жасорати беқиёсдир. Сўнгги йилларда 9 май арафасида "Ғалаба куни"ни нишонлашга аввалги йилларга нисбатан иштиёқ, муносабат ўзгарди: хусусан, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий парадлар ва турли тадбирлар мисолида.

Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, 9 май Хотира ва Қадрлаш куни номини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартиришни таклиф қиламиз", дейилади мурожаат сўнгида.

Янгиликлар лентаси
0