12:31 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
348 0 0

Ўзбекистонда 2020 йилда ОТМларга кириш имтиҳонлари фақат 2 та мутахассислик фанидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли 2020/2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини истисно тариқасида фақат 2 та мутахассислик фанидан ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.

Қайд этилишича, олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020−2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган.

Таъкидланишича, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди.

Мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 квадрат метр жой ажратилади. Санитария-гигиена талабларига биноан, абитуриентларнинг ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 марта дезинфекция қилинади.

Мазкур чоралар тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз,  Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий 2019/2020 йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишлаб йиғилиш ўтказган эди. Унда олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабулини такомиллаштириб, масофадан, онлайн шаклда, интернет орқали ҳужжат топшириш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланиб, 2020 йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилган эди.

Асосий мавзулар