04:36 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (891)
383 0 0

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, беш кун давомида 1243 нафар ўзбекистонлик ватанга чартер рейсларида қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 8-12-май кунлари Дубай, Минск, Сеул, Деҳли, Франкфурт ва Москва шаҳарларидан 1243 нафар ўзбекистонлик ватанга чартер рейсларида қайтарилди.

Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 13-май куни, тахминан соат 19.00 да чартер лайнери Истанбулдан келиши кутилмоқда.

24 майга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича парвозларни ташкил этиш режалаштирилган (янгиланган):

14-май. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент;

15-май. Тошкент – Сингапур – Куала-Лумпур – Тошкент*;

16-май. Тошкент – Ростов-Дону – Тошкент;

17-май. Тошкент – Қозон – Тошкент;

18-май. Тошкент – Москва – Тошкент;

19-май. Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент;

20-май. Тошкент – Москва – Тошкент;

21-май. Тошкент – Истанбул – Тошкент;

22-май. Тошкент – Лондон – Тошкент;

23-май. Тошкент – Новосибирск – Тошкент;

24-май. Тошкент – Шаржа – Тошкент.

“Бошқа давлатлардан келган ватандошларни қайтариш учун чартер рейсларини ташкил этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Ватанга кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва болали аёллар биринчи галда қайтарилади.

Чет элдаги фуқароларимиздан юқоридагиларни эътиборга олишлари, карантин қоидаларига риоя қилишларини ва бўлиб турган мамлакатлари аеропортларида дипломатик ваколатхоналар ва “Uzbekistan Airways” АЖ хабарисиз йиғилмасликларини илтимос қиламиз.

Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади”, - дейилган хабарда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (891)

Асосий мавзулар