17:19 31 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (883)
628 0 0

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати кунига ўртача 66 тага кўпайиб бормокда. Бу карантин чораларини енгиллаштириш билан боғлиқми?

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов АОКАдаги брифингда Ўзбекистонда аниқланаётган коровирус ҳолати ниманинг ҳисобига ошаётганига ойдинлик киритди.

Унинг маълум қилишича, янги аниқланган ҳолатлар асосан карантинга олинганлар орасида аниқланмоқда. Улар чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётганлар, автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётганлар, узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи траспорт воситалари ҳайдовчилари орасидан аниқланмоқда.

Оқилов аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар фоизи сезиларли даражада пастлиги ва бу карантин чораларини енгиллаштириш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 7 май кунги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонга қайта олмаган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа жойлардан олиб келинишини айтган эди. 8-12-май кунлари Дубай, Минск, Сеул, Деҳли, Франкфурт ва Москва шаҳарларидан 1243 нафар ўзбекистонлик ватанга чартер рейсларида қайтарилган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (883)

Асосий мавзулар