11:10 07 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
45910

Россияда бўлиб турган ҳамда COVID-19 вируси пандемияси сабабли жорий қилинган чекловлар туфайли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдам тўланади.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. 2020 йил 14 майдан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия ҳудудларидаги бош консулхоналари Россияда бўлиб турган ҳамда COVID-19 вируси пандемияси сабабли жорий қилинган карантин туфайли оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб беришни бошлайди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Маблағ элчихона очган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан тўланади.

Бир марталик моддий ёрдам Россиядаги қуйидаги тоифадаги мамлакат фуқароларига тўлаб берилади:

  • Ногиронлар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;
  • Қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) тақдим этгилган ҳолда;
  • COVID-19 вируси тасдиқланган шахслар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;
  • Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар – ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.

Мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади.

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан махсус ишга туширилган ўзбек ва рус тилларидаги “мехр.рф”  электрон портали орқали мурожаат юбориш лозим.

Элчихона хайрия банк рақамига молиявий маблағлар ўтказган ҳомийлар, шерикларга ва Алишер Усмоновга улар кўрсатган кенг кўламли ёрдами учун алоҳида миннатдорлик изҳор этган.

Асосий мавзулар